IBA жаҳон чемпионати совриндорлари қанча пул мукофотини ютиб олди?
БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати якунланди. Мазкур мусобақа тарихдаги энг катта мукофот жамғармасига эга турнирлардан бири бўлди. Аввалроқ, IBA расмийлари умумий мукофот пули 10 миллион доллар этиб белгиланганини маълум қилган эди.
Мукофот тақсимоти қуйидагича:
1-ўрин: $300,000
2-ўрин: $150,000
3-ўрин: $75,000
4-5-ўрин: $30,000
Ҳар бир пул мукофоти қуйидагича тақсимланади: 50% боксчига, 25% мураббийга, 25% миллий федерацияга.
Эслатиб ўтамиз, 13 нафар боксчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 9 та медални қўлга киритди.



Фикрлар