Ҳоккей. "Ҳумо"дан камбэк! "Қанотлилар" "Номад"ни мағлуб этди

  • 02 Feb 10:00
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Hockey
CHERY AUTO

Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей клуби Қозоғистон чемпионатининг биринчи бочқичини якунлади. "Қанотлилар" ўз уйида Қозоғистоннинг "Номад" клуби билан беллашди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Биринчи бўлимда "Номад" аъзоси Али Касенов тошкентликлар дарвозасини ишғол қилди. Бироқ кўп ўтмай Денис Лудцев қозоғистонликлар дарвозасига биринчи шайбани йўллади.

Иккинчи бўлимда Андрей Павленко “Номад” дарвозасига навбатдаги гол муаллифи бўлди. Кейинроқ Вячеслав Литовченко учинчи голни киритиб, "Ҳумо"нинг устунлигини мустаҳкамлади. Ушбу ғалаба эвазига "Ҳумо" 58 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда қолди.

Беллашувдан сўнг анъанавий “Юмшоқ ўйинчоқларнинг отилиши " хайрия акцияси бўлиб ўтди. Унда юмшоқ ўйинчоқлар (ўралган ҳолатда) музга ташланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қизиқарли тадбир Тошкентда, “Ҳумо”нинг биринчи 19/20 мавсумидан бошлаб ўтказилиб келинмоқда ва одатда у мунтазам чемпионатнинг сўнгги ўйинида ташкил этилади.

Comments

You must be logged in to commet!