
Ҳамма талашаётган юлдуз ўзига кутилмаган жамоани танлади
“Брайтон”нинг эквадорлик легионери Мойзес Каседо юқори савиядаги ўйини билан гранд клублар назарини ўзига қаратди.
Айни пайтда 21 ёшли ярим ҳимоячини Европанинг қатор етакчи клублари ўз сафига қўшиб олиш учун талашмоқда.
Таниқли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Кайседо фаолиятини “Челси”да давом эттиришга қарор қилган. Бу футболчи Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Бавария” каби клублар чорловига эътибор қилмай, мавсумни муваффақиятсиз якунлаган “аритократлар”ни талагани кутилмаган ҳолат бўлди.
Кайседонинг “Брайтон” билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача тузилган. Transfermarkt портали ёш футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар