Ҳакими "Атлетико"га қарши бўлажак учрашув олдидан нималар деди?

CHERY AUTO

ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди ва парижликларнинг мақсади аниқ эканини таъкидлади.

Tecno

"Биз ўз номимизни футбол тарихига ёздик ва бундан жуда мамнунмиз. Ҳозир бутун эътиборимизни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қаратганмиз. Мақсадимиз — охиригача етиб бориш ва кубокни қўлга киритиш. Биз — Европа чемпионлари эканимизни исботлашни истаймиз.

Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу мавсумда ўйинлар ҳам, парвозлар ҳам кўп бўлди, аммо тикланиш борасида яхши ишлаяпмиз. "Атлетико" кучли жамоа ва биз уч очко олиш учун бор имкониятимизни ишга солишимиз керак" — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди марокашлик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар Диего Симеоненинг "Атлетико"си билан тўқнаш келади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!