Гвардиола янги юлдузга уч бор қўнғироқ қилиб, уни кўндира олмади

  • 19 январь, 2023, 11:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” клуби президенти Серхио Раписарда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир футболчини сўраб, уч маротаба қўнғироқ қилганини айтиб берди.

Tecno

Раписарданинг таъкидлашича, испаниялик мутахассис 20 ёшли ярим ҳимоячиси Максимо Перронени олишни кўзламоқда.

- “Манчестер Сити” мутасаддилари бизга таклиф билан мурожаат қилди. Лекин уларнинг таклифи қониқтирмади. Перроне юқори савияли ўйинчи. Гвардиоланинг ўзи уч марта қўнғироқ қилиб, уни сўради, - деди “Велес Сарсфилд” клуби президенти Серхио Раписарда.

Перроненинг амалдаги шартномаси шу йилнинг охирида якунига етади. Transfermarkt портали уни 8,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!