Гвардиола Холанднинг "Боруссия Д" дарвозасига киритган голи ҳақида гапирди

  • 16 сентябрь, 2022, 07:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола норвегиялик футболчи Эрлин Холанднинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Боруссия" Дортмунга қарши ўйинда (2:1) киритган голи Йохан Кройффнинг голларидан бирини эслатганини айтди.

Tecno

“Ажойиб гол. Эсимда, анча олдин Йохан Кройфф "Атлетико" Мадрид дарвозасига худди шундай гол урганди. Эрлиннинг Кройффга тақлид қилгани маъқул", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "Mirror".

“Манчестер Сити” – “Боруссия” учрашуви 14 сентябр куни “Этиҳад” стадионида бўлиб ўтди. Холанднинг собиқ жамоаси дарвозасига урган ҳал қилувчи гол унинг жорий мавсумдаги 13-голи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!