Гвардиола Кевин Де Брюйне ўрнига қимматбаҳо юлдузни танлади

  • 29 сентябрь, 2024, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсум якунланиши билан “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйни жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Tecno

32 ёшли бельгиялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришни ва келажак учун маблағ жамғаришни режалаштирган.

Хосеп Гвардиола жамоаси учун янги плеймейкер танлади. Испаниялик мутахассис таркибда “Бавария” юлдузи Жамол Мусиалани кўрмоқчи.

Team Talk нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” 21 ёшли ўйинчи учун мюнхенликларга 100 миллион евро таклиф қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунга қарамай, Мусиалани олиш осон бўлмайди. Бу футболчига “Реал”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” каби гранд клублар ҳам даъвогарлик қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!