Гулер ва Эндрик "Реал"да қоладими?

  • 10 Dec 15:08
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти клубнинг икки ёш футболчиси келажаги юзасидан якуний қарорга келди.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, италиялик мутахассис жамоа футболчилари Эндрик ва Арда Гулерни қишда қўйиб юбормоқчи эмас. Анчелотти иккала ёш иқтидор эгаларини камида мавсум якунигача олиб қолмоқчи.

Жорий мавсумда туркиялик ярим ҳимоячи 17 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатма амалга оширди. Унинг бразилиялик жамоадоши эса, 14 та ўйинда 2 та гол ва битта ассист қайт этди.

Comments

You must be logged in to commet!