"Global Chess League" – жаҳон шахматидаги етакчи жамоавий мусобақа
Жорий йилнинг 14–23 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида нуфузли "Global Chess League" – жаҳон шахматидаги етакчи жамоавий мусобақа халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа қисқа вақт ичида жаҳон шахмат тақвимидаги энг йирик жамоавий турнирлардан бирига айланди.
Жорий йилги мусобақада жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этади. Улар орасида:
Ҳикару Накамура (АҚШ, рейтинги 2810, 2-ўрин),
Фабиано Каруана (АҚШ, рейтинги 2795, 3-ўрин),
Алиреза Фироузжа (Франция, рейтинги 2762, 6-ўрин),
Доммара жу Гукеш (Ҳиндистон, рейтинги 2754, 10-ўрин),
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, рейтинги 2726, 22-ўрин)
ва бошқа кучли шахматчилар 6 та жамоа таркибида ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.
Ҳар бир жамоа 6 нафар гроссмейстердан иборат бўлиб, "Global Chess League" жамоаси сафида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров иштирок этади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этади. "Global Chess League" жамоаси таркиби
Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) – Гроссмейстер, рейтинги 2743 (12-ўрин)
Винcент Кеймер (Германия) – Гроссмейстер, рейтинги 2776 (4-ўрин)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) – Гроссмейстер, рейтинги 2726 (22-ўрин)
Полина Шувалова (ФИДЕ) – Аёллар ўртасида гроссмейстер, рейтинги 2502
Ставроула Солакидоу (Греция) – Аёллар ўртасида гроссмейстер, рейтинги 2479
Раунак Садҳwани (Ҳиндистон) – Гроссмейстер, рейтинги 2638 (87-ўрин)



Фикрлар