
Германия терма жамоасининг Португалияга қарши қайдномаси эълон қилинди
Германия терма жамоаси Миллатлар лигаси ярим финал учрашуви учун қайдномасини эълон қилди.
Юлиан Нагельсман ушбу муҳим бахс учун, 3 та дарвозабон 8 нафар ҳимоячи, 12 та ярим ҳимоячи ва 3 ҳужумчини таркибга жалб этган.
Узоқ муддатли танаффусдан сўнг жамоа асосий дарвозабони Марк-Андре тер-Штеген жамоа қайдномасига киритилган бўлса, Жамал Мусиала жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Германия ва Португалия ўйини 5 июнь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Улуғбек Ҳошимов
Comments