Германия ишончли ҳисобда зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди
Евро чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Германия - Дания учрашувида немислар ғалаба қозонишди.
Дастлаб, Хаверц пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Мусиала орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Шу тариқа, Германия чорак финалга йўл олди. Жамоанинг кейинги рақиби Испания - грузия тўқнашувида аниқ бўлади.
- Европа - Европа Чемпионати
- Нимчорак финал
Германия
- Kai Havertz 53'
- Jamal Musiala 68'
30.06.2024 00:00
Дания
- 90+5'

Учрашув якунланди! Германия Данияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалда!
- 90+4'

Хаверцнинг яна бир зарбасини Шмейхель қайтарди
- 92'

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
- 91'

Вирцнинг голи офсайд сабаб ҳисобланмади
- 89'

Вирцнинг зарбаси кучсиз чиқди, Шмейхел ўз ўрнда
- 87'

Саненинг ўрнига Антон тушди. Ўзимизнинг Антон
- 84'

Фюлькург зарба йўллаган вазиятда офсайд қайд этилди
- 80'

Мусиаланинг ўрнига Вирц тушди
- 76'

Дания кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, аммо самарасиз
- 72'
Мусиалани бу сафар тўхтатиб қолишди, Германия ҳужумлар сонини камайтирмаяпти
- 68'

Гооооооооооооол! Жамал Мусиала қанотдан ёриб кириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
- 64'

Гюндоган ва Андрих ўрнига Жан ҳамда Фюлькург туширилди.
- 61'

Мелле Санени тўхтатиб қолди ва сариқ олди у ҳам
- 59'
Хаверц ажойиб финт амалга ошириб, зарба берди ва ноаниқ чиқди
- 57'

Ба Андрихга нисбатан қоида бузди ва сариқ олди
- 53'

Гооооооооол! Кай Хаверц пенальтини голга айлантирди
- 52'

Пенальти белгиланди! Андерсен ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнади
- 50'

Йўқ! Гол урилган вазиятда офсайд бор экан
- 49'

Гооооооооооол! Йоахим Андерсен ҳисобни очди
- 46'

Майкл Оливер иккинчи таймга старт берди
- 45+1'

Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус....
- 45'

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Даниядан қарши ҳужум, Делейнидан пас ва Хойлундан зарба, Нойердан сейв!
- 42'
Шлоттербекнинг "совғаси"дан Хойлунд фойдалана олмади.
- 40'

Майкл Оливер Дания бош мураббийи Хюлманга сариқ кўрсатди
- 37'

Каспеееееер! Рюдигернинг зарбасини қайтарди. Иккинчи темп билан давом этган ҳужум ноаниқ зарба билан тугади.
- 38'

Ҳуштак чалинди! Жамоалар ўйинни давом эттиришмоқда
- 38'
Қайтдик дўстлар. Учрашув қолган жойидан давом эттиралади.
- 38'
Кучли ёмғир ва шамол бошланди.
- 36'

Осмонда чақмоқ чалингани сабабли ўйин тўхтатилди!
- 34'
Ўйинда тенглик! Дания ҳам тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Немислар эса қарши ҳужумлардан фойдалана олишмаяпти.
- 29'
Эриксен жарима зарбасини амалга оширди. Тўп эса жонли деворга тегиб қайтди.
- 23'
Даниядан иккинчи хавфли вазият! Мельенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 21'
Дания олдинга ўтмоқда. Эриксеннинг зарбасига Рюдигер блок қўйди.
- 18'
Германия тўлиқ ўйин назоратини қўлга олди. Жамоага фақатгина гол етишмаяпти.
- 15'
Немислар Шмейхель дарвозаси олдида жарима майдончаси олдида стандартга эга бўлди ва уни Кроос амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб, қайтди.
- 11'

Шмейхель "ёндирмоқда". Хаверц яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди ва бурчак зарбасидан немислар яна битта зарба бера олди. Каспердан навбатдаги сейв
- 8'

Немислар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширишди. Дания эса қарши ҳужумга ўтиди. Шу билан бирга, Эриксенни Сане тўхтатишга муваффақ бўлди.
- 7'

Каспееееееееер! Киммих узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади ва Шмейхель ўз ўрнида.
- 4'

Шлоттерберг гол урганди, лекин ҳакам уни бекор қилди.
- 3'

Германия ўйинни фаол бошлади. Раум бурчак тўпи ишлади ва Кроос уни амалга оширди ва гоооол!
- 1'

Ўйин бошланди! Германия ва Дания чорак финал учун кураш олиб боришади.



Фикрлар