
Ғалати бола экан! Осимхеннинг трансфери барбод бўлди
Мавсумни Туркия чемпионатида “Галатасарой” сафида ўтказган “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен айни пайтда ўзига янги клуб қидирмоқда.
Нигериялик тўпурар Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан келишувга эришгани ва ҳар мавсум учун 35 миллион евро маош олиши ҳақида ахборот тарқатилган эди.
Таниқли журналист Саша Твольерининг маълум қилишича, шайхлар бу трансфердан воз кечишга қарор қилган.
Манбага кўра, бунга Осимхеннинг беқарорлиги сабаб бўлган. Арабларга африкалик футболчининг аввалига молиявий шартларга кўниб, кейин янада кўпроқ маблағ ундиришга ҳаракат қилаётгани ёқмади.
“Ал-Ҳилол” энди эътиборини бошқа машҳур ўйинчиларга қаратадиган бўлди. “Наполи”га ҳам керак бўлмай қолган Осимхен эса, ўзига бошқа жамоа қидиришда давом этади.
Фикрлар