"Freestyle chess-2025" турнирининг сўнгги кунидаги муҳим баҳслар старт олди

  • 14 Feb 17:29
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Икки ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ва Ҳикару Накамурага қарши жавоб беллашувида иштирок этишмоқда. 
 
Агарда Синдаров бугун норвегиялик рақибини енгиб, 3-ўрин соҳибига айланса, 100 минг долларга эга бўлади. Мағлубиятга учраса эса 60 минг долларни қабул қилиб олади. 
 
Нодирбек эса Ҳикару устидан ғалаба қозониб, 5-ўринни эгалласа, 50 минг доллар олади. Агарда шахматчимиз муваффақиятсизликка учраса, 40 минг доллар билан кифояланади. 
 
Маълумот ўрнида, икки гроссместеримиз ҳам илк учрашувда рақибларига имкониятни бой берган эди. 
 
Муҳим беллашувлардан олдин шахматчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!