
Формула-1. Макс Верстаппен Озарбайжон Гран-приси ғолиби
Формула-1нинг Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган пойгаси ўз ниҳоясига етди. Унда "Ред Булл" пойгачиси ва амалдаги жаҳон чемпиони Макс Верстаппен ғолиб бўлди. Иккинчи бўлиб, "Мерседес" пилоти Жорж Рассел, учинчи бўлиб эса, "Уильямс" ҳайдовчиси Карлос Сайнс маррага етиб келишди.
Чемпионлик учун курашда етакчилик қилаётган "Макларен" пойгачиси Оскар Пиастри биринчи айлананинг ўзида деворга урилиб пойгани тарк этди. Унинг чемпионликдаги тақибчиси ҳамда жамоадоши Ландо Норрис ёмон саралашдан сўнг, пойгани 7-ўринда якунлади.
Бунда ташқари, саралашда биринчи ўринни олган, пойга давомида ҳар бир айланада етакчилик қилиб, маррага биринчи келган Верстаппен фаолиятидаги 6-катта шлемни ютди. Шу тариқа, 4 карра жаҳон чемпиони бу борада Льюис Хэмилтонга етиб олди. Энг кўп катта шлем соҳиби Жим Кларк ҳисобланади (8 та).
1. Макс Верстаппен ("Ред Булл") - 51 давра.
2. Жорж Рассел ("Мерседес") +14.609.
3. Карлос Сайнс ("Уильямс") +19.199.
4. Андреа Кими Антонелли ("Мерседес") +21.760.
5. Liam Лоусон ("Рейсинг Буллс") +33.290.
6. Юки Цунода ("Ред Булл") +33.808.
7. Ландо Норрис ("Макларен") +34.227.
8. Льюис Хэмилтон ("Феррари") +36.310.
9. Шарль Леклер ("Феррари") +36.774.
10. Исак Хажар ("Рейсинг Буллс") +38.982.
11. Габриэль Боролето ("Кик-Заубер") +1:07.606.
12. Оливер Берман ("Хаас") +1:08.262.
13. Алекс Албон ("Уилямс") +1:12.870.
14. Эстебан Окон ("Хаас") +1:17.580.
15. Фернандо Алонсо ("Астон Мартин") +1:18.707.
16. Нико Хюлкенберг ("Кик-Заубер") +1:20.237.
17. Ленс Стролл ("Астон Мартин") +1:36.392.
18. Пер Гасли ("Алпин") +1 айлана.
19. Франко Колапинто ("Алпин") +1 айлана.
20. Оскар Пиастри ("Макларен") - авария.
Фикрлар