Флориан Вирц камида яна бир мавсум "Байер"да ўйнайди

  • 16 Jun 16:32
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Байер" раҳбарияти ушбу ёзги трансферлар ойнасида Флориан Вирцни сотмоқчи эмас. Бу ҳақда "Bayern & Germany" хабар бермоқда.

Tecno

Немис клуби ёш юлдузни ҳеч бўлмаганда кейинги мавсум охиригача сақлаб қолмоқчи. 2025 йилнинг ёзида Флориан жамоадан кетиши мумкин бўлади. Футболчининг фаолиятини давом эттириш учун вариантлар орасида "Реал", "Бавария" ва "Барселона" клублари бор.

Германия чемпионатининг ўтган мавсумида 21 ёшли футболчи 32 ўйин ўтказиб, 11 гол урди ва 11 голга ассистентлик қилди. У Германия терма жамоаси билан ўз ватанида бўлиб ўтаётган Европа чемпионатида иштирок этмоқда ва ҳозирча биринчи турда қатнашиб, турнирнинг биринчи голига муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!