
FIFA расмий саҳифаси: Оғриқли мағлубиятларга учраган терма жамоа учун тарихий фурсат етиб келди
FIFA расмий саҳифаси Ўзбекистон БАА билан дуранг ўйнаб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг тарихий натижага ўз муносабатини билдирди:
Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Игнатий Нестеров, Максим Шацких ва яна бир қатор ўзбек футболининг буюк намояндаларининг ҳаммаси ҳам мақсадга ета олмади. Улар қаторида мамлакат футболининг энг кучли ўйинчиларидан бири саналган меҳнаткаш Тимур Кападзе ҳам бор эди.
Бироқ айнан шу буюклар сафига кирадиган Кападзе мураббий сифатида улар бажара олмаган ишни амалга оширди: у Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Миллий жамоа сафида 119-маротаба майдонга тушганидан ўн йил ўтиб, 43 ёшли Кападзе терма жамоа мураббийи сифатида тарихга кирди. Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Ўтмишда Германия–2006 ва Бразилия–2014 ЖЧ саралаш босқичларининг ҳал қилувчи паллаларида бир неча бор оғриқли мағлубиятларга учраган мамлакат учун, ниҳоят, тарихий фурсат етиб келди.
Расмий натижаларга кўра, бу бурилиш нуқтаси Абу-Дабида ўтказилган бироз тушкун руҳдаги 0:0 ҳисобидаги дуранг орқали юз берди. Ҳеч ким тарих қандай қилиб яратилганига эмас, балки натижанинг ўзига аҳамият қаратади.
Бу жамоа нафақат Ўзбекистон футбол тарихидаги илк Жаҳон чемпионатига йўл олган жамоа, балки Марказий Осиёдан ҳам биринчи бўлиб шундай ютуққа эришгани билан аҳамиятлидир.
Бу юртда футболга бир асрдан зиёд вақт аввал асос солинган бўлса-да, фақат майдонда эмас, балки майдон ташқарисида ҳам мусибатлар кўп бўлган. 1979 йили бу мамлакат тарихидаги энг истеъдодли авлодлардан бирининг асосий қисми самолётдп ҳалок бўлди — "Пахтакор" жамоасини олиб кетаётган самолёт замонавий Украина осмонида бошқа ҳаво лайнери билан тўқнашди.
Шундан сўнг, клуб ҳам, миллий чемпионат ҳам қайта тикланди. Мамлакат бўйлаб замонавий ёшлар академиялари барпо этилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари халқаро мусобақаларда ўзини кўрсата бошлади — сўнгги 15 йил ичида икки марта U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалига чиққан, сўнгги U-20 Жаҳон чемпионатида эса 1/8 финалгача етиб борган. Олимпия терма жамоаси эса ўтган йили Париж Олимпиадасида иштирок этди.
Бу умумий ўсиш ортидан янги истеъдодлар ҳам юзага чиқди. Улар орасида қанот ҳужумчиси — тинимсиз ҳаракатлари билан ажралиб турувчи Аббосбек Файзуллаев ва марказий ҳимоячи — бақувват ва етакчи сифатида намоён бўлган Абдуқодир Ҳусанов алоҳида эътирофга лойиқ.
Ҳусановнинг ўсиши шунчалик тез кечдики, у маҳаллий "Бунёдкор" ёшлар жамоасидан бошлаб, уч йил ичида КЎЖЧда иштирок этувчи "Манчестер Сити"гача етиб борди ва ҳозир Жек Грилиш унинг тўйида нутқ сўзлаб беряпти.
Фикрлар