Фермин Лопес "Челси"нинг қизиқиши ва келажаги ҳақидаги саволга тўлиқ жавоб берди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес клубни тарк этиш нияти бўлмаганини маълум қилди.

Tecno

Аввалроқ "Челси" футболчини трансфер қилиш учун 40 миллион евро таклиф этгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо лондонликлар ўйинчини олишдан воз кечди.

"Келинг, сўнгги воқеалардан бошласак. "Челси"нинг қизиқиши сизга босим ўтказиб, "Барса"дан кетиш ҳақида ўйлатгани айтилди. Аммо мухлислар хурсандчилик билан сиз қолишингизни кўрди. Қарор қабул қилиш қийин бўлмадими?"

"Нима бўлганда ҳам, менинг устувор мақсадим ҳар доим "Барса" учун ўйнаш бўлган. Бу ерга 12 ёшимда келганман ва асосий таркибга кириш орзуси билан яшаганман.

Бошқа клубларнинг қизиқиши албатта ёқимли, лекин очиғини айтсам, мен доим "Барса"да қолиб, шу ерда муваффақият қозонишни истаганман".

"Флик омма олдида сизнинг бутун қалбингиз билан "Барса"ни севишингизни айтди ва қолишингизга ишонганини билдирди. "Барселона" қўллаб-қувватлаши сизнинг қарорингизга қай даражада таъсир қилди?"

"Бу жуда муҳим эди, чунки мен ҳар доим шу ерда бўлиш, "Барса"да ўйнаш учун курашиб келганман. Мақсадим – шу ерда қолиш. Футболда ҳеч нарса аниқ эмас, сиздан ташқари омиллар ҳам бўлади. Бироқ, менинг устувор мақсадим доимо "Барса"да қолиш бўлган", — деди Лопес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!