
Файзуллаевдан хушхабар!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев учун Россия футболидаги навбатдаги мавсум муваффақиятли якунланди.
ЦСКАда ўйнаётган легионеримиз жамоадошлари билан Премьер-лиганинг баҳорги қисмини мағлубиятсиз ўтказиб, чемпионатни учинчи ўринда якунлаган ва бронза медалга эга чиққан эди.
Энди “армиячилар” Россия кубогини қўлга киритди.
Мусобақанинг Суперфиналида мураккаб саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган ЦСКА ва “Росто” жамоалари ўзаро куч синашди. Муросасиз курашлар остида ўтган учрашувда ҳисоб очилмади.
Аббосбек Файзуллаев майдрнга 73-дақиқада туширилди ва фаол ўйнади.
Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад москваликларга кулиб боқди. 11 метрлик белгидан гол уришда ЦСКА 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва Россия кубоги соҳиби бўлди.
Sports.uz портали ушбу мусобақага оид қизиқарли фактларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишни маъқул топди.
Демак, танишамиз:
Аббосбек Файзуллаев Россиядаги фаолияти давомида илк бор соврин соҳибига айланди.
* * *
Марко Николич ЦСКА билан Россия кубогида ғолиб чиққан иккинчи хорижлик мураббий бўлди.
* * *
ЦСКА билан кубок ютган биринчи чет эллик мураббий Зико ҳисобланади. Бразилиялик мутахассис 2008-2009 йилги мавсумда шу натижани қайд этган.
* * *
ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев саккизинчи бор Россия кубогини қўлга киритиб, рекорд ўрнатди.
* * *
ЦСКА ўз тарихида тўққизинчи бор Россия кубогини қўлга киритиб, бу кўрчаткич бўйича рекордчи“Локомотив”га тенглашиб олди. Бу икки жамоанинг энг яқин таъқибчиси “Зенит” бош совринга беш бор эга чиққан.
Энди Аббосбек Файзуллаев Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатининг муҳим икки учрашувига тайёргарлик кўради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни Бирлашган Араб Амирликлари футболчилари билан муҳим учрашувда майдонга тушади.
Легионеримиз соврин ютди ва Европага йўл олади!
Файзуллаев Ҳусанов ортидан қайси футболчи “Манчестер Сити”га бора олишини айтди!
Ҳусанов, яхши бор! “Манчестер Сити” 12 нафар футболчисини кузатди
Бунақаси бўлмаган: Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев ҳақида!
Фикрлар