ФАКТ! ОКМК учун "Жар" омадли стадион ҳисобланади

BEPUL PROPAN

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади. Биринчиси Зоминда мезбон "Сўғдиёна" иштирокида бўлиб ўтади. Унда жиззахликлар "Қизилқум"ни қабул қилади. 

Яна бир баҳс Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида ОКМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 18:10 да старт олади. 

Аҳамиятлиси, мазкур ўйингоҳда олмалиқликлар ҳали очко йўқотмаган. 3-турда "Олимпик" минимал ҳисоб (0:1)да маҳв этилган бўлса, 5-турда эса Қосимов шогирдлари "Навбаҳор" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бугун "шерлар"га осон бўлмаслиги аниқ...

 

Шоҳрух Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!