Эртага ўзбекистонлик жангчи UFCда дебют қилади. Вазн ўлчаш маросими якунланди (Видео)

  • 21 август, 2021, 10:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 22 август тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри ММА кечасига мезбонлик қилади. Яъни, навбатдаги "UFC Fight Night" турнири ташкил этилади. 

Tecno

Мазкур кечада UFC билан тўртинчи бўлиб, шартнома имзолаган Саидёқуб Қаҳрамонов (8-2) ҳам дебют жангини ўтказади. Унга Гуам вакили Тревин Жонс рақиблик қилади. 

Бугун, мазкур жанг аввалидаги анъанавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда ярим енгил вазн (61,2 кг) тоифасида октагонга кўтарилувчи ҳамюртимиз 62,82 кг тош босди. Албатта, бу вазн меъёридан бироз оғирроқ. Шубҳасиз, қисқа муддатда жанг таклиф қилинганлиги учун ҳамюртимиз  вазн ташлашда қийинчиликка учраганлиги аниқ.

Шунинг учун юртдошимиз жангдан олинадиган гонорарини 20% миқдорини рақибига компенсация сифатида тақдим этади. 

Қуйида, вазн ўлчаш маросими акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!