
Эриксен "Интер" сафидаги илк голини урди
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Европа Лигаси 1/16 финал босқичининг дастлабки учрашувида "Лудогорец" (2:0) дарвозасига гол уришни уддасидан чиқди.
Бу гол 28 ёшли футболчи учун "нерадзуррилар" таркибидаги дастлабкиси бўлди.
Шу қаторда, Эриксен "Интер" аъзоси сифатида Еврокубокларда гол урган илк даниялик футболчига айланди.
Фикрлар