Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”дан биринчи бўлиб ким кетишини айтди

  • 25 июль, 2022, 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳимоячи Аарон Уан-Биссаканинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди. Энди клуб мутасаддилари бу ўйинчини сотиб юбориши керак бўлади.

Tecno

Ҳозирча, 24 ёшли футболчига бошқа клублар томонидан умуман қизиқиш бўлмаяпти. Фақатгина Ааронни тарбиялаган “Кристал Пэлас” уни қайтариши мумкинлиши ҳақида маълумот чиққан эди.

Бироқ, бу жамоа ҳам ҳали расмий таклиф билан мурожаат қилгани йўқ.

Уан-Биссаканинг шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. У фаолияти давомида жами 171 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва 14 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!