
Эрик тен Хаг "Байер" мураббийи этиб тайинлангач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Эрик тен Хаг "Байер" бош мураббийи этиб тайинлангач, клуб ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Бундеслиганинг "Байер" клубига бошчилик қилишни бошлади. У клуб билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
— "Байер" Германиянинг энг яхши клубларидан бири ва Европа футболининг элит клубларининг қаторига киради.
Клубда ишлаш учун ажойиб шароитлар яратилган. Раҳбарият билан мулоқот менга катта таассурот қолдирди.
Мен "Байер"га клубнинг сўнгги йилларда ортган амбицияларини амалга ошириш учун келдим. Бу — ўзига хос даврда биргаликда янги жамоани қуриш ва катта мақсадли лойиҳани амалга ошириш мен учун ўзига хос вазифа, – деди нидерландиялик мутахассис.
Маълумот учун, Эрик "Байер"да Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллади. Хаби 2023/24-йилги мавсумда клубни илк бор Германия Бундеслигаси чемпионига айлантирган эди.
Фикрлар