Енгил атлетика. 2023 йилги Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади!

  • 18 Oct 17:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Athletics
CHERY AUTO

Қувайтда ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунлари эълон қилинди. Эътиборлиси, унда 2000 метрга тўсиқлар оша югуришда Дилшода Усмонова (6:55.41), уч ҳатлаб сакраш секторида Шарифа Давронова (13.23) ва баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева (1.84 метр) қайд этган натижалар расман ушбу тоифадаги қитъа биринчиликларининг янги рекордлари сифатида қайд этилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бундан ташқари, ушбу кўрсаткичлар чемпионатнинг энг юқори 10 та натижаси сирасига киритилди.

Ёпилиш маросимида Осиё енгил атлетика ассоциацияси байроғи мамлакатимизга топширилди ва уни Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳамедов қабул қилиб олди. Боиси, Тошкент шаҳри 2023 йилнинг апрель ойида 18 ёшгача бўлган енгил атлетикачилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Comments

You must be logged in to commet!