
Энди Роналду “Юнайтед”га қайтса ҳам мана шу футболчи соясида қолади!
“Манчестер” Юнайтед”ни қабул қилиб олган Эрик тен Хаг аввалги бош мураббийлар четга суриб қўйган Антони Марсьялни асосий ҳужумчи қилиб белгилади.
Бош мураббий қарори билан клуб франциялик футболчини сотиб қарорини ўзгартирди. Унга бир мавсум имконият берилади.
Daily Mail нашрининг ёзишича, Криштиану Роналду жамоага қайтган тақдирда ҳам асосий ҳужумчи сифатида Антони Марсьяль ўйнайди.
Марсьяль ўртоқлик ўйинларида мураббийлар штаби ишончини оқлаяпти. У учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар