Эмилиано Мартинес: “Уларда ғалаба учун имконият бор эди”

  • 19 декабрь, 2022, 02:15
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина дарвозабони Францияга қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо улар қайта олди. Бу жуда мураккаб ўйин бўлди.

Уларда ғалаба қозониш учун охирида имконият бўлди. Бахтимга оёғим билан хавфни бартараф қилдим.

Бу мен ҳар доим орзу қилган лаҳза. Мен ёшлигимда Англияга жўнаб кетдим ва бу ғалабани оиламга бағишламоқчиман”, - деди “Астон Вилла” посбони.

Мартинес Қатардаги мундиалда “энг яхши дарвозабон” совринини қўлга киритди. У Мессининг орзусини амалга оширишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Финал пенальтилар сериясигача борди. Унда дарвозабон 3 марта ўз дарвозаси даҳлсизлигин сақлаб қола олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!