ЕЧЛ. "Челси" Лондонда Франция вице-чемпионини мағлуб этиб плей-оффга чиқди, "Зенит" эса ...

  • 11 декабрь, 2019, 07:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида “Челси” ўз майдонида “Лилл”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа лондонликлар гуруҳда “Валенсия”дан сўнг 2-ўринни қўлга киритишди ва плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Шунингдек, “Зенит” сафарда “Бенфика” меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа питерликлар гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетишди. Лиссабонликлар эса 3-ўринни қўлга киритишди ва курашни Европа лигасида давом эттирадиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!