
ЕЧЛ. "Аякс" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар Лигасининг илк туридан ўрин олган "Аякс" - "Ливерпуль" беллашувини матнли тарзда кузатиб боринг.
- 90+5'
Хакам баҳс якунига етганилиги ҳақидаги хуштагини чалди.
- 90+4'
Адриан тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Юрген Эккеленкамп вазиятдан фойдалана олмади.
- 90+3'
Феликс Брих Куинси Промесни қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 90+2'
"Ливерпуль"да ўзгариш.. Жеймс Милнер ўрнини Рис Уильмсга бўшатиб берди.
- 90'
Иккинчи таймга беш дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Жеймс Милнер майдонга қайтди.
- 89'
Ўйин тўхтатилди. Жеймс Милнерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 87'
Лассина Траоре юқорилатиб узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади. Адриан осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
- 86'
"Аякс" тинимсиз ҳужум ташкил қилмоқда.
- 85'
Жоржиньо Вейналдумнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 84'
"Аякс"да ўзгариш. Перр Схюрс ўринига Лассина Траоре майдонга тушди.
- 84'
"Аякс"да ўзгариш. Дэйли Блинд ўрнига Клас-Ян Хунтелар майдонга тушди.
- 80'
Хакам Трент Александр-Арнольдни сарик карточка билан жазолади.
- 80'
Зарбалар бўйича тенглик 10:10.
- 79'
Амстердамда кучли ёмғир.
- 78'
"Аякс" кўпроқ ўйнамоқда, бироқ якуний зарба етишмаяпти.
- 74'
"Аякс"да ўзгариш. Давид Нересга дам берилди, Закария Лабьяд ўйинни давом эттиради.
- 74'
"Аякс"да ўзгариш. Юрген Эккеленкамп майдонни тарк этди. Дэви Классен захирага олинди.
- 73'
Трент Александр-Арнольднинг узатмасини Жоржиньо Вейналдум ноаниқ зарба билан якунлади.
- 73'
"Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 72'
Пер Схюрс жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди.
- 70'
Андре Онанадан ажойиб сейв. Такуми Минаминонинг узоқдан йўллаган зарбасига чиройли сейв билан жавоб берди.
- 68'
ВАРга мурожаат қилинди. Аммо барчаси жойида. Адриан тўпни ўйинга киритиб берди.
- 67'
Душан Тадич рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ташкил қилди, бироқ тўп унга тегиб майдонни тарк этди.
- 65'
Трент Александ Арнольдни қўлига тўп тегди. Тўпни "Аякс" ўйинга киритади.
- 64'
Жордан Хендерсон тўпни ноаниқ узатиб берди. "Аякс" эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
- 64'
Душан Тадич қўполлик ишлатди.
- 63'
Диого Жота олдинга интилиб, тўпни шерикларига узатиб бермоқчи бўлди, ҳимоячилар вазиятни ўқий олишди.
- 62'
"Аякс" тўпга эгалик қилиб турибди.
- 60'
"Ливерпуль"да ўзгариш. Муҳаммад Салоҳ ўрнига Жердан Шакири ўйинга қўшилди.
- 60'
"Ливерпуль"да ўзгариш. Садио Мане ўрнини Такуми Минаминога бўшатиб берди.
- 60'
"Ливерпуль"да ўзгариш. Роберто Фирминьо майдонни тарк этди, Диого Жота ўрнинин тўлдирди.
- 58'
Иккинчи бурчак зарбаси осонлик билан қайтарилди.
- 57'
Робертсон бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Андре Онана хавфли ўйнади, бироқ тўп майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи.
- 56'
Эндрю Робертсон бурчак тўпи ишлаб олди.
- 54'
"Аякс" прессингдан ишончли чиқиб кетди.
- 51'
Садио Мане ва Фирминьонинг паси ўхшамади. "Аякс" қарши ҳужум ташкил этмоқчи.
- 51'
Давид Нерес тўпни Куинси Промесга юқорилатиб узатиб берди. Тўпга биринчи бўлиб Адриан етиб келди.
- 49'
Роберто Фирмино рақиб жарима майдонида йиқилиб кўрди, бироқ хакам вазият пенальтига тортмайди деган хулосага келди.
- 48'
Куинси Промес бу сафар ҳам офсайдда қолди.
- 47'
Дэви Классен тўпни эгаллаган заҳоти дарвоза томон зарба йўллади. Афсуски, тўп дарвоза устунига тегди.
- 46'
"Ливерпуль"да ўзгариш. Кертис Жонс ўрнини Жордан Хендерсон эгаллади.
- 46'
Иккинчи таймни бошлаб олдик.
- 45+2'
Хакам хуштагини чалиб, барчамизни танаффусга таклиф қилди.
- 45+2'
Давид Нерес жарима майдонига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоя тўпни қайтарди.
- 45'
Хакам биринчи таймга икки дақиқа қўшиб берди.
- 45'
"Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 44'
Қандай қўлай имконият. Давид Нерес бирга бир имкониятга чиқиб, дарвозабоннинг устидан тўпни ўтказди, бироқ Фабиньо голли вазиятдан жамоасини қутқарди.
- 41'
Куинси Промес жуда актив ўйнамоқда, бу сафар у офсайдда қолиб кетди.
- 40'
Жарима майдони ичида Муҳаммад Салоҳ тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўлалди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди.
- 39'
Юрген Клопп жаомаси ўта қўпол ўйнамоқда. Фирмино рақибга қарши йўқ жойда қўполик уйнади.
- 38'
Сариқ карточка. Жеймс Милнер рақибга қарши қўполлик ишлатди.
- 35'
ГОЛ! Автогол! Садио Мане жарима майдонига тўпни узатиб берди, Николас Тальяфико эса тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 33'
Куинси Промес Давид Нереснинг узатмасини голга айлантира олмади.
- 32'
Дэйли Блинд "Ливерпуль"нинг хавфли ҳужумини қайтариб қолди. Роберто Фирмино яхши имкониятни қўлдан чиқарди.
- 32'
Душан Тадич тўпни жамоадошларига юқорилатиб узатиб берди, бироқ ҳеч ким тўпга интилади.
- 31'
Садио Мане қоида бузди. "Аякс" жарима зарба бериш имкониятига эга бўлди.
- 30'
Жеймс Милнер тўпни жарима майдонига етказиб берди, Андре Онана тўпни эгаллаб олди.
- 30'
"Аякс"нинг узоқ давом этган ҳужумига зарба етишмади.
- 27'
Кертис Жонс Дэйли Блиндга қарши қўпол ўйнади, Феликс Брих ўйинни тўхтатди.
- 26'
Садио Мане Салоҳни тўп билан таъминлади, бироқ ҳимоячи тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 24'
Дэви Классен Садио Манени ушлаб қолди, хакам ўйинни тўхтатди.
- 23'
Гомес ишончсиз ўйнади. Александр Арнольдга узатилган пас ноаниқ бўлди.
- 22'
Садио Мане қўпол ўйнади, Феликс Брих футболчини оғзаки огоҳлантирди.
- 21'
"Аякс" жиддийлашмоқда. Куинси Промеснинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 20'
Кертис Жонснинг узоқдан йўллаган зарбаси рекошет сабаб ўхшамай қолди.
- 19'
"Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми жарима майдони чизиғидаёқ қайтарилди.
- 19'
"Аякс" тактик ҳужум ташкил қилди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади.
- 17'
"Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми зарбагача етиб бормади.
- 16'
"Аякс" бурчак тўпини хавфли ижро этди, бироқ Адриан ўз ўрнида.
- 14'
Адриан жарима майдони ичида хавфли ўйнади.
- 13'
Хакам хуштаги янгради. Трент-Александр Арнольд офсайдда қолиб кетди
- 12'
Садио Мане қарши ҳужумда олдинга чиқиб кетиб, "Аякс" дарвозасига зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар блок қўйишди.
- 11'
"Аякс" хавфли имкониятга эга бўлди, бироқ Тадичга зарба учун имконият беришмади.
- 11'
Душан Тадич тўпни жарима майжонига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 9'
"Аякс"да ўзгариш. Муҳаммад Қудус ўрнига Куинси Промес майдонга тушди.
- 9'
Муҳаммад Қудус майдонга қайтмади. Эрик тен Хаг мажбурий ўзгаришга қўл уради.
- 6'
Муҳаммад Қудус шифокорлар ёрдамига муҳтож.
- 4'
"Аякс" тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 2'
"Аякс" жавоб ҳужуми рақибиники сингари осонгина қайтарилди.
- 1'
Инглизлар ҳужум билан бошлаб беришди. Қанотдан бошланган ҳужум "Аякс" ҳимоячилари бартараф этилди.
- 1'
Бугунги ўйин бошланди.
- 0'
Тўп билан майдон марказида "Ливерпуль" футболчилари.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Феликс Брих учрашув бош ҳаками.
- 0'
Ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар маълум бўлиб улгурди. Таркибни кўриш.
- 0'
Ассалому алейкум муҳтарам футбол иҳлосмандлари. Бугун сизлар билан биргаликда Нидерландия ва Англия чемпионатларининг амалдаги ғолиблари "Аякс" ва "Ливерпуль" ўртасидаги беллашувни кузатиб борамиз.
Фикрлар