Дзюдочиларимиз III Ёшлар Осиё ўйинлари иштирок этиш учун Баҳрайнга жўнаб кетди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси делегацияси Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган III Ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ушбу комплекс мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари 29-30 октябрь кунлари жами 16 та вазн (8 та ўсмирлар, 8 та қизлар) тоифасида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз тўлиқ таркибда Осиё ўйинлари медаллари учун баҳсларга киришади.
-50 кг: Шоҳжаҳон Усмонов
-55 кг: Абубакр Сатторов
-60 кг: Давлат Аҳроров
-66 кг: Султонбек Қўлдошбоев
-73 кг: Мирзоҳид Худойқулов
-81 кг: Самандар Суннатов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-40 кг: Дилафруз Болтабоева
-44 кг: Алина Колючева
-48 кг: Диана Азамбекова
-52 кг: Зуҳра Алимова
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова
-63 кг: Мафтуна Аҳмедова
-70 кг: Шоҳиста Тўраева
+70 кг: Хонзодабегим Усмонқулова
Мураббийлар - Аурелиан Чиприан-Флис, Геланий Оздаев, Фаёз Юсуфов
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар