
"Динамо"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятли серияси барҳам топди
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Шу тариқа самарқандликларнинг 13 ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятли серияси якун топди.
Маълумот учун, Тачмурод Агамуродов шогирдлари ҳисобида ортда қолган 25 турдан сўнг 21 очко мавжуд ва жамоа қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.
Фикрлар