"Динамо" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 29 декабрь, 2023, 09:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2023 йилги мавсум якунларига кўра, «Динамо» жамоаси яна уч футболчи билан келишувни узайтирганини маълум қилади.

Про лига ва Ўзбекистон кубоги 2023 йилги мавсумида «Динамо» жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда жамоанинг Суперлигага йўлланма олишига ҳисса қўшган Хуршид Убайдуллаев, Абубакр Муйдинов ва Муҳаммадбобур Асадуллаев билан амалдаги шартнома 2024 йилнинг охирига қадар узайтирилди.

динамо муйдинов

Марказий ҳимоячи саналмиш Хуршид Убайдуллаев, ҳужумкор ярим ҳимоячилар Абубакр Муйдинов ва Муҳаммадбобур Асадуллаев янги мавсумда ҳам жамоа ва мухлисларимизни ажойиб ўйинлари билан хушнуд этишига ишончимиз комил, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!