"Динамо" Қирғизистонда битта рақиб билан учинчи марта ўйнади

  • 21 Jul 22:02
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

«Динамо» жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғизистонда ўтказаётган йиғинда учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Иссиқкўлдаги навбатдаги баҳсда ҳам Вадим Абрамов шогирдлари Қирғизистон чемпионати вакили «ОшМУ Алдиер» жамоасига қарши саф тортди. Ўйинда Кожо Жоэлнинг дубли, Анваржон Ҳожимирзаев ва Абубакр Муйдиновнинг голи «Динамо»га йирик ғалаба келтирди – 4:0. «Динамо» эртага, 22 июл куни юртимизга қайтади. Аввалги икки баҳсда ҳам "Динамо" 5:2 ва 1:0 ҳисобларида ғалаба қозонганди.

Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.
21 июл (шанба)
«ОшМУ Алдиер» (Қирғизистон) – «Динамо» - 0:4
Голлар: Анваржон Ҳожимирзаев 10, Кожо Жоэл 58, 67, Абубакр Муйдинов 87 пеналтидан.   
«Динамо»: Ф.Раҳматов, Д.Мийич, М.Турсунов, У.Абдуллаев, В.Оқбўтаев, Х.Халилов, Д.Темиров, Ш.Қодиров, Ратиньо, А.Ҳожимирзаев, К.Жоэл.
Захирадан майдонга тушганлар: Р.Ягудин, Ф.Нарх, С.Шоаҳмедов, Ҳ.Иминов, А.Муйдинов, К.Шарофутдинов. 

"Динамо" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!