
"Динамо" машғулотларни бошлади. Жамоани 11 нафар ўйинчи тарк этди
Бугун, 5 январь кунидан бошлаб “Динамо” жамоаси 2022 йилги янги мавсумга тайёргарликка киришди.
Жамоамиз Самарқанд шаҳар Чархин қўрғонида жойлашган “Динамо” ПФК тасарруфидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида клуб ҳомийси “Agromir Buildings” томонидан фойдаланишга топширилган сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказмоқда.
2021 йилги мавсумдан кейин жамоа билан шартномаси якунига етган Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Сардор Эминов, Рўзимбой Аҳмедов, Ислом Шарипов, Ғолиб Сарибоев, Олег Марчук, Дмитро Сидоренко, Сирож Мелиев, Тимур Ҳакимов, Тимур Усмонов клуб билан хайрлашди. “Динамо” ПФК ушбу ўйинчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.
Клуб тез орада жамоада иш бошлайдиган мураббийлар штаби ва шартнома имзолангач, янги футболчилар ҳақида маълумот беради. Илк йиғинда асосан ўтган мавсумда жамоада бўлган ўйинчилар ва маҳаллий ёш футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Динамо” жамоаси 5 январдан 30 январга қадар ўқув-машғулот йиғинини Самарқанддаги қароргоҳида ўтказади.
“Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар