Асосий мазмунга ўтиш
Дилфуза Аллаярова Сидней марафонида  ғолиб бўлди

Дилфуза Аллаярова Сидней марафонида ғолиб бўлди

Австралиянинг Сидней шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг платинум даражасидаги “ТCС Сйдней Маратҳон” марафони ўтказилди. Аҳамиятлиси, 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди. 

54 ёшли ҳамюртимиз масофани 2 соат 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ёш тоифасидан қатъи назар ўзбекистонлик аёл марафончилар томонидан қайд этилган энг яхши ўнинчи натижа бўлди. 

Аллаярованинг бундан аввалги шахсий рекорди 3 соат 1 дақиқага тенг бўлиб, Чикаго марафонида ўрнатилган эди. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган ушбу ҳамюртимиз Тошкент вилоятида истиқомат қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ