
Дешам: "Дембеле бунга муносиб, унинг муваффақияти – Францияники ҳам"
Кеча Парижда ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси, 28 ёшли Дембелега дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" соврини топширилди.
"Мен Усмон билан шахсий фикрларимни ўртоқлашдим. Уни табрикладим – бу унинг учун ажойиб кеча. У бунга муносиб.
Бу француз футболи учун ҳам жуда яхши – чунки у терма жамоа футболчиси. Унинг муваффақияти – бу Франциянинг ҳам ютуғи. Усмон карьерасида, айниқса ПСЖда эришган натижалари орқали бу мукофотга лойиқ бўлди.
У жуда кучли характери билан ажралиб туради", – дея таъриф бериб ўтди Франция терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар