Дембеле ПСЖдан норози
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле "Олтин тўп – 2025" мукофотини қўлга киритганидан сўнг парижликлардан ўз шартномаси шартларини яхшилашни сўради. Бу ҳақда "L’Équipe" нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, Дембеле клубдан ўз ўйини ва мавқеига мос равишда маошини оширишни талаб қилмоқда. Ҳозирда спорт маслаҳатчиси Луиш Кампуш ва футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Мусса Сиссоко ўртасида музокаралар давом этмоқда. Унинг айни пайтдаги соф маоши йилига 18 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, француз вингери ўтган мавсум барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урган ва 16 та голли узатма муаллифи бўлган. Шунингдек, у ПСЖ таркибида Чемпионлар Лигаси, Лига 1, Франция Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.



Фикрлар