
Де Хеа: "Англияга фақат МЮ учун қайтган бўлардим"
"Фиорентина" дарвозабони Давид де Хеа ушбу ёзда Англия Премьер-лигасига қайтиш таклифларини рад этганини маълум қилди:
"Англияга қайтиш таклифларини рад этдим, чунки "Манчестер Юнайтед"дан бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилишни тасаввур қила олмадим. Аммо Флоренцияда ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Оиламга ҳам шу ерда қолишни исташимни айтдим" — деди 34 ёшли испаниялик "Cronache di Spogliatoio"га берган интервьюсида.
Де Хеа ўтган ёзда "Фиорентина"га қўшилган ва шу пайтгача 42 ўйинда 50 гол ўтказиб юборган. Эслатиб ўтамиз, у 2011–2023 йиллар давомида "қизил иблислар" сафида тўп сурганди.
Фикрлар