
Дана Уайт Оқ Уйда бўлиб ўтадиган турнир ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди
UFC президенти Дана Уайт Шимолий Америкадаги ташкилотнинг тарихий турнирига тайёргарлик ҳақида янги тафсилотларни ошкор қилди.
"Оқ Уйнинг Жанубий майсазорида тахминан 5 минг киши бўлади. Бевосита Оқ Уй ёнида эса 85 минг томошабин жангларни экранларда кузатиши учун улкан майдон ташкил қиламиз. Консертлар ўтказиш учун саҳна ҳам бўлади. Аслида, биз бутун бир ҳафта давомида Вашингтонни эгаллаб оламиз. Энг зўр жойи шундаки, жангчилар Оқ Уйнинг Овал кабинетидан октагонга чиқишади. Охирги марта Оқ Уйда бўлганимда, томида 50 калибрли снайпер милтиқлари билан қўриқчилар турган эди. Бу аҳмоқлик. Албатта, хавфсизлик катта муаммо бўлади, чунки, барибир, "Махфий хизмат" нинг вазифаси президентни ҳимоя қилиш.
Биз октаон устига арка қурамиз ва ёритиш мосламалари жойлаштирамиз. Шундай қилиб, орқа фон сифатида Оқ Уйнинг ўзи туради. Камералар бурилганда эса Вашингтон монументини ҳам кўриш мумкин бўлади", — деди Уайт "Sportskeeda" га берган интервьюсида.
Фикрлар