Дана Уайт: "Агар Жон Жонс Том Аспиналл билан жанг қилишни истамаса, биз уни мажбурлай олмаймиз"

  • 08 Jun 16:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

UFC президенти Дана Уайт оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс ва вақтинчалик чемпион Том Аспиналл ўртасидаги узоқ кутилган баҳс ҳақида гапирди.

Tecno

"Биз бор эътиборимизни Аспиналл ва Жонс тўқнашувига қаратганмиз, бу ҳақда узоқ гаплашдик. Бироқ Жон жанг қилишни истамаса, биз уни мажбурлай олмаймиз" - деди Уайт "UFC 316" турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Жонс сўнгги бор 2024 йилнинг ноябр ойида окагонга кўтарилиб, Стипе Миочични учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Comments

You must be logged in to commet!