Чемпионлик учун яқинлашаётган Муҳаммад Шехов Венгрияда рингга кўтарилади

  • 23 апрель, 14:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.

Аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, бухоролик 32 ёшли боксчимиз фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 15 ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида хитойлик Зонг Лиуга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва вакант бўлиб турган IBF Intercontinental камарини қўлга киритганди. Шехов ҳозирда WBO рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Унинг бўлажак рақиби, 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида эса 13 ғалаба ва 2 мағлубият бор.

Аввалроқ, Венгриядаги мазкур турнирда Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Комронбек Турғунбоевнинг ҳам рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълум қилмоқда,

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!