Чемпион жамоа “Рома”дан ўйинчи олмоқчи

  • 23 декабрь, 2022, 11:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер” клуби раҳбарияти жамоа таркибини “Рома” шарафини ҳимоя қилаётган Крис Смоллинг билан музокара бошлади.

Tecno

Миланликлар англиялик 33 ёшли футболчини ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар тарқатмоқда Calciomercato нашри.

Крис Смоллинг 2020 йили “Манчестер Юнайтед”дан “Рома” кўчиб ўтганди. Тажрибали ҳимоячида римликлар билан келишувни бир томонлама узайтириш ҳуқуқи бор. Шунга қарамай, “Интер” вакиллари уни жамоани алмаштиришга кўндирмоқчи бўляпти.

Смоллинг жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан аслсий ҳимоячига айланган футболчини олиб қолишни сўраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!