"Челси"да ғалати ишлар бўляпти

  • 23 Jul 11:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси”да ички муҳит бузилган кўринади. Жамоа “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлингни қўлга киритганидан кейин германиялик ҳужумчи Тимо Вернер Лондондан кетишга қарор қилганини билдирди.

Tecno

- Энг муҳими, ўзингни бахтли ҳис қилишинг. Мен майдонда ўйнаб, голлар урганимдан бахтиёр бўламан. Бу факт. Мен кўпроқ ўйнашни истайман. Жаҳон чемпионатига юқори спорт формада етиб боришим учун майдонда етарлича ҳаракат қилишим шарт. Мунтазам ўйнамасам бўлмайди, - деди Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер.

Машҳур футболчининг баёноти “Челси” бош мураббийи Томас Тухелга ёқмади.

- Мен ҳайронман. Агар ёш бўлиб, “Челси”дек клуб билан шартномам бўлса, ўзимни бахтиёр ҳис қилардим.

Аввал ўз сифатингни кўрсат, таркибдан жой ол, ўрнингни ушлаб қол. Ҳозир нималар деётганингни тушунмадим, очиғи, - деди Тухель.

Comments

You must be logged in to commet!