
"Челси" ва МЮ бир футболчи учун рақобат бошлади
"Аякс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Энтони учун АПЛнинг икки гранди - "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро рақобат бошлади.
Аввалроқ, футболчига "қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг фаол қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Инглизлар футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилмоқда, бироқ “Аякс” 80 миллион талаб қилмоқда, шу боис келишув ҳали якунланмади.
Бундан ҳужумкор ярим ҳимоячи қидираётган “Челси” фойдаланиб қолиши мумкин, деб хабар бермоқда GiveMeSport. Лондонликлар ёзда Усмон Дембеле ва Рафинья Диаснинг трансферларини амалга ошира олишмади, "Бавария" футболчиси Серж Гнабри ҳам Томас Тухель жамоасига ўтишни қатъиян рад этди.
Маълумот учун, Энтони ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида 23 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар