Ҳусанов ва Холанднинг йўли айрилиши мумкин...

  • 22 Sep 07:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўйнаётгани боис кўплаб ҳамюртларимиз ушбу жамоага мухлислик қилмоқда. Шуни инобатга олиб, sports.uz портали “шаҳарликлар”га оид янгилик ва хабарларни футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

Tecno

Европа матбуотида “Барселона” келаси ёз ҳужум чизиғини “Манчестер Сити” тўпурар Эрлинг Холанд билан кучайтиришни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

Манбага кўра, каталонияликлар норвегиялик форвардни жамоанинг ҳозирги тўпурари Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Гап шундаки, польшалик форвард самарали ўйин кўрсатаётганига қарамай, унинг ёши ўтиб қолмоқда. 37 ёшли Робертнинг келишуви ёзда тугайди ва ҳамкорлик узайтирилган тақдирда ҳам бир йилдан ортиқ муддатни ўз ичига олиши мумкин холос.

Football Insider сайти бу борада “Сити” мухлислари учун кутилмаган, лекин каталонияликларга маъқул келадиган маълумот тарқатди. Манбага кўра, “Манчестер Сити” Холандни қўйиб юборадиган сумма бўйича бир тўхтамга келган.

- Агар Каталония суперклуби ёзда Холандни оладиган бўлса, “шаҳарликлар” ўз тўпурари учун 172 миллион евро миқдорида бадал пули сўрайди, - деб ёзди Football Insider сайти.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” ўтган йилги инқироздан кейин 2025 йилнинг икки трансфер ойнаси давомида таркибини қайта шакллантиришга катта урғу бермоқда. Клубдаги авлодлар алмашинуви йил бошида – 20 январь куни жамоага “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қилиниши билан бошланди. Легионеримиз Манчестерга келганида Холанд уни қўллаб-қувватлаб ёрдам берган футболчилардан бири бўлди. 

“Шаҳарликлар” бу жараёнда Эрлинг Холандга ўринбосар, ёрдамчи ва рақобатчи сифатида Бундеслигада тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Умар Мармушни олиб келган.

Экспертлар “Барселона” 25 ёшли норвегиялик форвардни трансфер қиладиган бўлса, яхшигина харажатга тайёр туриши керак. Чунки Холанд Англия Премьер-лигасида энг катта маош оладиган ўйинчи ҳисобланади. “Манчестер Сити” ўтган йили у билан ҳамкорлик шартномасини 2034 йилнинг ёзигача узайтирганида маошини ҳафтасига 500 минг фунт қилиб белгилаган.

“Манчестер Сити” ашаддий рақиб юлдузини олиб қўймоқчи

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоада авлодлар алмашинувини ўтказиш жараёнида асосий эътиборини ёш ва иқтидорли ўйинчиларни олишга қаратмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” нишонига ашаддий рақиб – “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси Кобби Майну тушган.

Англия терма жамоасига кира олган бу футболчининг хоридори кўп. Хусусан, “Челси” анчадан бери Майнуни ўз сафига чорлаб келмоқда. Бундан ташқари, даъвогарлар орасида “Тоттенхэм”, “Астон Вилла”, “Эвертон”, “Ньюкасл”, “Наполи” ва “Рома” каби клублар ҳам бор.  Бироқ “шаҳарликлар” марказий ярим ҳимоячи учун курашишга тайёрлиги айтилмоқда.

Трансфер бўйича экспертлар 20 ёшли ярим ҳимоячи учун курашга Хосеп Гвардиола ҳам қўшилганига алоҳида эътибор қаратди. Чунки Манчестернинг икки клуби ўзаро ўйинчи олди-берди қилиши кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Холанд Англияда Норвегия рекордини ўрнатди

Англия Премьер-лигасининг бешинчи турида “Манчестер Сити” форварди Эрлинг Холанд “Арсенал” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини таъминлади.

Бу 25 ёшли ҳужумчи учун Англия Премьер-лигасидаги 91-гол сифатида қайд этилди. Эрлинг АПЛда энг кўп гол урган норвегиялик футболчи Уле Гуннар Сульшерга етиб олди ва Норвегия рекордини ўрнатди.

“Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Сульшер бу кўрсаткичга эришиш учун жами 235 та учрашув ўтказишига тўғри келган. “Манчестер Сити” тўпурарига бунинг учун 102 та учрашув кифоя қилди.

Энди Холанд чемпионат ўйинларида яна битта гол урса, Норвегиянинг АПЛда энг кўп гол урган футболчиси сифатида яққол рекордчига айланади.

Туркияни “ёндираётган” Шомуродовни Италияда қўмсаб қолишди!

Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Тезкор: Жароҳат олган Ҳусановнинг аҳволи ҳақида дастлабки маълумот берилди

Шомуродов “қурбонлари” қаторига яна биттасини қўшди

Ғалаба керак бўлса, Ҳусановни ўйнат!

Файзуллаев ўтиши мумкин бўлган 30 дан ортиқ клуб бор эди...

 

Comments

You must be logged in to commet!