"Челси" ва "Арсенал"дан порлаган ўйинчи футболдан ҳайдаладиган бўляпти
Бразилиянинг «Фламенго» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо допинг-текширувдан ўта олмади. Бу ҳақда бразилиялик журналист Тьяго Асмар ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи КОНМЕБОЛ томонидан ўтказилган навбатдаги назорат текшируви пайтида допинг қўллагани аниқланган. Қайси модда аниқлангани ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Ҳозирча на ўйинчининг ўзи, на «Фламенго» клуби, на КОНМЕБОЛ расмий баёнот берган. Агар допинг-тест натижаси расман тасдиқланса, Жоржиньони ярим йилдан икки йилгача мусобақалардан четлатиш хавфи бор.
34 ёшли Жоржиньо «Фламенго» сафини 2025 йил июнидан бери ҳимоя қилиб келади. У ўз фаолияти давомида италиялик ярим ҳимоячи сифатида «Верона», «Наполи», «Челси» ва «Арсенал» таркибида ҳам ўйнаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ