"Челси" қишда Хадсон-Одоини қўйиб юбормайди

  • 7 декабрь, 2020, 22:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Челси" раҳбарияти ҳужумчи Каллум Хадсон-Одоини давралар оралиғида қўйиб юбормоқчи эмас.

The Athletic тарқатган хабарга кўра, “аристократлар” 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича билдириладиган ҳар қандай таклифни рад этади, гарчи у Лондон клубида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётган бўлса ҳам.

Хадсон-Одои жорий мавсум “Челси” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!