“Челси” ПСЖ юлдузини олади

  • 28 март, 2022, 20:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими яқинда жамоадаги жанубий америкаликлар у билан мулоқот қилмаётгани ҳақида гапирган ва айнан мана шу сабаб туфайли Парижни тарк этишга тайёрлигини билдирганди.

Tecno

Шундан сўнг,  марокашлик футболчининг хоридори кўпайиб кетди. Улардан бири “Челси” ҳисобланади.  

Аслида “аристократлар” анчадан бери Ашрафни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлиб юрганди. Ўтган ёзда “Интер” сафида чемпионликни нишонлаган ҳимоячи “Челси” таклифига қарамай, ПСЖга ўтиб кетганди.

Томас Тухель уни ўз жамоасига олиб келиб, Рис Жеймчга рақобатчи қилмоқчи. Ҳакимини қўлга киритиш учун лондонликлар 60 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Ҳакими жорий мавсумда барча турнирларда 32 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!