"Челси" "Манчестер Юнайтед"нинг 3-таклифини ҳам рад қилди

  • 24 Jun 12:23
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Челси" футболчиси Мэйсон Маунтни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо лондонликлар билан келишиш бироз қийин кечяпти.

Tecno

"Қизил иблислар" 24 ёшли ўйинчи учун уч марта таклиф билан чиқди. Уларнинг барчаси рад қилинди. "Манчестер Юнайтед" инглиз ярим ҳимоячиси учун 50+5 миллион фунт тўламоқчи, лекин "Челси" 58+7 миллион фунт истамоқда. "Аристократлар" тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни сўраган. Агарада шунда ҳам томонлар келиша олмаса, МЮ бошқа вариантларга эътиборини қаратади.

"Манчестер Юнайтед" сотиб олиши мумкин бўлган ярим ҳимоячилар орасида "Брайтон" вакили Мойсес Кайседо ҳам бор. Унинг трансфери бироз қимматроққа амалга ошиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!