"Челси" "Лестер"га имконият қолдирмади

  • 20 ноябрь, 2021, 19:21
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 12-туридан ўрин олган "Лестер" - "Челси" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари рақибга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Ўйиннинг 14-дақиқасида Рюдигер ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Канте орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Захирадан майдонга тушган Пулишич 71-дақиқада ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Лондон клуби очколари сонини 29 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамликни давом эттирмоқда. 15 очкога эга "тўлкилар" айни дамда 12-поғонани банд этган

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!