"Челси" кичик ҳисобда ғалаба қозонди

  • 15 январь, 2023, 20:57
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Премьер-Лиганинг 20-туридан ўрин олган "Челси" - "Кристал Пэлас" учрашуви якунланди. Ўйин "Аристократлар"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Ягона гол муаллифи Каи Хаверц. Футболчи 65-дақиқада Ҳаким Зиешнинг пасидан сўнг гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, "Челси" турнир жадвалида 10-ўринга мустахкам ўрнашиб олди. "Кристал Пэлас" эса 12-поғонага тушиб кетди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!